Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Томир ва бармоқдан қон текширувининг фарқи нимада?

Томир ва бармоқдан қон текширувининг фарқи нимада?

Вена қон - томирдан, капилляр қон эса бармоқдан олинади. Иккинчисининг бир қатор камчиликлари бор. 

Асосий камчилиги бармоқдан қон 2 мл гача олиниши мумкин. Бу фақат умумий қон тести ва глюкоза тести учун етарли. Бошқа тадқиқотлар учун 2,5 дан 10 мл гача қон керак бўлади ва агар бир вақтнинг ўзида бир нечта тестлар бўлса, тахминан 30 мл керак бўлиши мумкин.

Бармоқдан бу миқдорда қон сиқиб бўлмайди. 

Бундан ташқари, капилляр қонни олишда қон ҳужайралари зарарланиши мумкин.

Бармоқ тешилиши пайтида тери кўпроқ шикастланганлиги сабабли биоматериалга тўқималар ва ҳужайра ичидаги суюқликлар, шунингдек қон ивиш омиллари тушиши мумкин. Ушбу моддалар тест натижаларига халақит бериши мумкин.

Бармоқдан қон фақат уч ёшгача бўлган болалардан клиник қон текшируви, глюкоза, холестерин, АСТ, АЛТ, умумий ва тўғридан-тўғри билирубин, оқсил ва креатинин учун олинади.

Катта ёшлиларда бармоқдан қон олиш тавсия этилмайди, чунки капилляр қонда гемоглобин ва гематокрит веноз қонга қараганда юқори, калий, калций ва умумий протеин миқдори паст бўлади. Глюкоза кўрсаткичларида ҳам кичик фарқлар мавжуд.

Бундан ташқари, веноз қон кислороддан маҳрум бўлиб, тўқималарнинг газ алмашинуви натижасида карбонат ангидрид билан бойитилади. 

Шунинг учун катталар веноз қон топширишлари керак. Аммо баъзи ҳолларда тиббиёт ходимлари капилляр намуна олишларига тўғри келади.

Томирдан ва бармоқдан қон тестига тайёргарлик кўришда фарқ борми?

Қон топширишдан олдин аниқлашингиз керак бўладиган ягона нарса - уни оч қоринга топшириш керакми ёки йўқлигини билиш. Ва бу қон олинадиган жойга эмас, балки текшириладиган таҳлилга боғлиқ. 

Клиник қон тестини енгил нонуштадан кейин 2-3 соат ўтгач олиш мумкин. Аммо глюкоза, холестерин ва гормонлар учун қон тестлари қатъий равишда оч қоринга олинади. 

Агар сизга бундай таҳлиллар буюрилган бўлса, қон топширишдан 8-12 соат олдин таомланмаслигингиз керак.

Қон топширишда эса олдиндан 1-2 стакан сув ичиш тавсия қилинади.

Танангизда етарли миқдорда суюқлик бўлса, таҳлил олишни осонлаштиради. 

Шифокор сизга тест ўтказиш учун йўлланма берганида, қон топширишдан олдин овқат ейишингиз мумкинми ёки йўқлигини сўранг. 

Тиббий материалга асосланиб, Нодира Адилова тайёрлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг