Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Онкологиянинг 50 турини аниқловчи тест ўйлаб топилди

Онкологиянинг 50 турини аниқловчи тест ўйлаб топилди

Фото: «Medikforum.ru»

Буюк Британияда олимлар саратонни аломатлар пайдо бўлишидан анча олдин аниқлайдиган тест яратдилар. Бу ҳақда aif.ru портали ёзмоқда.

Тест саратоннинг 50 турига нисбатан самарали. Шифокорлар бу технология онкология диагностикасида чинакам инқилоб ясашига ишонишмоқда. Қон таҳлили асосида ўтказилувчи тест касалликни бошланиш босқичидаёқ аниқлаши мумкин.

Бугунги кунда онкология биопсия ёрдамида аниқланади. Aммо бу текширув одатда ўсимта белгилари мавжуд бўлганда буюрилади.

Янги усул аллақачон «суюқ биопсия» номини олган. У қондаги саратон ҳужайраларининг ДНК фрагментларини аниқлашга асосланади. Одатда бундай фрагментлар ўсимта пайдо бўлганда ва қон томирлари билан ўсган пайтда, лекин КТ, ультратовуш ва МРТда ҳали кўринмаганда аниқланади.

Янги диагностика тизимини 40 минг кўнгилли синовдан ўтказмоқда. Фокус-гуруҳ иштирокчиларининг ёши 50 дан 77 ёшгача. Aгар тест самарали эканлиги исботланса, у рўйхатдан ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг