Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жо Байденда саратон аниқланди

Жо Байденда саратон аниқланди

Фото: Instagram/joebiden

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденга «простата саратонининг агрессив формаси» ташхиси қўйилди, деб хабар берди The New York Times. Газета маълумотига кўра, ташхис 16 май қўйилган.

CNN ёзишича, Байденнинг ўсма касаллиги суякларига ҳам тарқалган.

«Гарчи бу касалликнинг агрессив формаси бўлса-да, саратон гормонларни сезувчанга ўхшайди, бу эса уни самарали даволаш имконини беради», — дейилади Байденнинг матбуот котиби баёнотида.

Унинг айтишича, Байден ва оиласи даволаш усулларини шифокорлар билан маслаҳатлашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг