Томас Тухель: «Неймар битта шарт билан жамоадан кетади»
«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Томас Тухель бразилиялик форвард Неймарнинг жамоадан кетиш эҳтимолини изоҳлади. Мутахассиснинг сўзларини «Goal.com» эълон қилди.
«Бизда ўринбосар топилмагунча у жамоани тарк этмайди. Бунга шубҳа йўқ. Агар биз Неймарни сақлаб қолсак, ғалаба қозонишимизга ёрдам берадиган ўйинчимиз бўлади», — деди Тухель Франция чемпионати баҳсидаги «Ренн» (1:2)га мағлубиятидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.
27 ёшли Неймар карьерасини яна «Барселона»да давом эттириши мумкин. Шунингдек, ўйинчига Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳам даъвогарлик қилмоқда. 27 ёшли Неймар яна «Барселона»да карьерасини давом эттириши мумкин. Шунингдек, ўйинчига Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳам даъвогарлик қилмоқда. Каталонияликлар футболчини қайтаришга умид қилишмоқда. «Қироллик жамоаси» ҳам бу форвардни қўлга киритиш учун бир қанча футболчилари билан хайрлашишни кўзламоқда. Жумладан, «ПСЖ»га хорват Лука Модрич ўтиши мумкин. Бундан ташқари, «Sport.es»нинг таъкидлашича, Мадридда Неймар учун йилига 40 миллион евродан беш йиллик шартнома тахт қилиб қўйилган.
Неймар Барселонадан «ПСЖ»га 2017 йилда ўтганди. Трансфер парижликларга 222 миллион еврога тушган, бу жаҳон футболи учун рекорд кўрсаткич. 2018/2019 йилги мавсумда у «ПСЖ» учун 28 та ўйинда 23 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter