Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОТМ контрактларини тўлаш тўлиқ электронлаштирилди

ОТМ контрактларини тўлаш тўлиқ электронлаштирилди

Фото: Xabar.uz

Эндиликда, биринчи босқичга тавсия этилган талабалар ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди. 

Бунинг учун вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.

Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштиришга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб имконият берилади.

Платформа орқали ариза бериш ҳамда шартномани расмийлаштириш жараёнларини масофавий амалга ошириш тартиби ва муддатлари бўйича батафсил маълумот берилади.

2022 йил 5 сентябрдан бошлаб барча босқич талабалари (бакалавр, магистр, суперконтракт) тўлов-шартномани онлайн юклаб, тўловни амалга оширишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, вазирлик аввалроқ контрактлар миқдори ошмаслигини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг