Ўзбекистонда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 18 баробар кўпайди

2024/2025 ўқув йили бошида республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Таъкидланишича, хорижлик талабалар сони 10 йилда қарийб 18 баробарга ошган
Йиллар кесимида республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи хорижлик талабалар сони:
- 2015/2016 — 0,7 минг
- 2016/2017 — 0,6 минг
- 2017/2018 — 1,3 минг
- 2018/2019 — 2,7 минг
- 2019/2020 — 3,6 минг
- 2020/2021 — 4,2 минг
- 2021/2022 — 5,1 минг
- 2022/2023 — 5,0 минг
- 2023/2024 — 10,8 минг
- 2024/2025 — 12,5 минг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter