Яқин 4 йилда ОТМларни 1,4 млн мутахассис битириб чиқади

Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 5,4 баробарга ошди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 1 млн 432,8 минг нафарни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2015/2016 ўқув йилига нисбатан солиштирилганда 1 млн 168,5 минг нафарга ошган.
Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони охирги 5 йилда қуйидагича ўзгарган:
- 2020/2021 ўқув йили бошига – 571,5 минг нафар;
- 2021/2022 ўқув йили бошига – 808,4 минг нафар;
- 2022/2023 ўқув йили бошига – 1 млн 042,1 минг нафар;
- 2023/2024 ўқув йили бошига – 1 млн 314,5 минг нафар;
- 2024/2025 ўқув йили бошига – 1 млн 432,8 минг нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter