Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тимсоҳ ҳомиладор аёл билан мактаб ўқувчисини ғажиб ташлади

Тимсоҳ ҳомиладор аёл билан мактаб ўқувчисини ғажиб ташлади

Фото: «Herald»

Зимбабвенинг Мхангура шаҳрида тимсоҳлар икки кишини ўлдиришди. Бу ҳақда маҳаллий «Herald» нашри хабар берган.

Биринчи ҳужум шанба, 26 декабрь куни содир бўлган. Еттинчи синфни тугатгандан сўнг имтиҳонларни топшириб қайтаётган 14 ёшли мактаб ўқувчиси йиртқичнинг қурбонига айланган.

Сўнгра тимсоҳ балиқ овлаётган ҳомиладор аёлни тутиб олган. У хўракни қўйгач, қўлларини ювиш учун дарёга энгашганда йиртқич жонивор уни сув остига тортиб кетган. Бир неча соатдан сўнг бел ва қўлларида чуқур жароҳат излари қолган жасад топилган.

Нил тимсоҳлари Зимбабведа кенг тарқалган бўлиб, узунлиги беш метргача етади. Ниҳоятда тажовузкор. Қора каркидон, бегемот, жирафа, Африка буқаси ва ҳатто шер каби йирик ва кучли ҳайвонларга ҳам бас келишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг