Зимбабве президентининг вертолёти қулади
Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагвани олиб учиши керак бўлган вертолёт парвозидан кўп ўтмай ерга қулади. Авария пайтида вертолёт бортида президент бўлмаган, экипаж аъзолари тирик қолган. Бу ҳақда ZBC телеканали мамлакат ахборот вазири Женфана Мусверега асосланиб хабар берди.
Ҳодиса 15 сентябрда (шу куни президентнинг ҳам туғилган куни) мамлакат жанубида, қадимги Мунумутапа империясига бағишланган байрам куни юз берган.
Маросимга президент Эммерсон Мнангагва ва рафиқаси Оксилия, вице-президент Кембо Мохади, мудофаа вазири Оппа Мучингури-Кашири ва бошқа юқори мартабали шахслар ташриф буюришган.
Дастлабки маълумотларга кўра, вертолётнинг қулаши техник носозлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Зимбабве фуқаро авиацияси бошқармаси ҳодиса юзасидан суриштирув бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter