Зимбабве парламентида мамлакат бюджети муҳокамаси пайти чироқ ўчиб қолди
Зимбабве парламентида мамлакат бюджети муҳокамаси пайти чироқ ўчиб қолди, деб хабар берди BBC. Электр узилиши молия вазири депутатларга мамлакат бюджети лойиҳаси ҳақида сўзлаётган пайтда рўй берди.
Зимбабведа блэкаутлар деярли ҳар куни содир бўлиб, 12 соатгача чўзилади.
Қурғоқчилик туфайли мамлакатда электр энергияси кескин тақчиллиги кузатилмоқда. Ёмғир кам ёққанидан Зимбабведаги электр ишлаб чиқарадиган энг йирик — Кариба электр станцияси бир меъёрда ишламаяпти.
Парламентда чироқ ўчганидан сўнг мухолифатчи депутатлар бу мамлакатдаги оғир вазият рамзи эканини айтиб қичқиришни бошлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter