Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда қуввати 500 МВт бўлган қуёш электр станцияси қурилади

Жиззахда қуввати 500 МВт бўлган қуёш электр станцияси қурилади

Жорий йилнинг 4-5 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро иқлим форуми доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистонда «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Хусусан, вазирлик ва SANY Renewables International Investment Co., Ltd. ўртасида Қорақалпоғистон Республикасида 1000 МВт қувватга эга шамол электр станцияси қуриш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, Хитойнинг «Liquip International» компанияси Жиззах вилоятининг Фориш туманида 500 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриши бўйича Инвестиция битимлари қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг