Tesla 4 мингтага яқин Cybertruck пикапларини чақириб олади
Tesla компанияси ишлаб чиқаришдаги нуқсон туфайли 3 878 та Cybertruck электромобилини чақириб олишини эълон қилди.
АҚШ Миллий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳисоботига кўра, 3 878 тагача автомобил қайтарилиши керак. Гап 2023 йил 13 ноябрдан 2024 йил 4 апрелгача ишлаб чиқарилган барча пикаплар ҳақида бормоқда.
Электромобилларнинг қайта чақириб олинишига газ педалидаги муаммо сабаб бўлган.
Tesla компанияси носозлик техник ускуналарда совунни мойлаш воситаси сифатида ишлатиш натижасида юзага келган. Совун қолдиғи туфайли уларнинг маҳкамланишида муаммолар кузатилган.
Носозлик ҳақида хабарлар март ойи охирида кела бошлаган. Электромобилларни чақириб олиш вақтида носозлик сабаб бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабарлар келиб тушмаган. Ишлаб чиқарувчи чақириб олинган автомобиллардаги педалларни бепул алмаштиради, шунингдек, 17 апрелдан кейин ишлаб чиқарилган агрегатлардаги нуқсонларни тузатади.
Маълумот учун, Tesla Cybertruck прототипини 2019 йилнинг кузида тақдим этган ва сотувга ўтган йилнинг 30 ноябридан чиққан эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter