Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Турк разведкаси Исроилнинг «Темир гумбаз»ини бузган ҳакерни қутқариб қолди

Турк разведкаси Исроилнинг «Темир гумбаз»ини бузган ҳакерни қутқариб қолди

Фаластин фуқаросини ўғирлаб кетгани учун қўлга олинган «Моссад» ходимлари

Фото: «Sabah»

Турк миллий разведка бошқармаси 2015–2016-йилларда Исроилнинг «Темир гумбаз»деб номланувчи ракета-зенит мажмуаси тизимини бузиб кирган ҳакерни «Моссад»нинг қўлидан қутқариб қолди, деб хабар бермоқда Sabah нашри.

Қайд этилишича, Умар исмли ушбу шахс дастурий таъминот ва ҳакерлик бўйича дунёдаги энг яхши мутахассислардан бири ҳисобланади. «Темир гумбаз»ини бузган вақтда у атиги 26 ёшда бўлган.

Фаластинлик муҳандиснинг 2020 йили Миср орқали Истанбулга келган. Исроил айғоқчилари иш таклифи билан унга бир неча марта алоқага чиқишади. Бироқ турк разведкаси ҳакерни уларнинг кимлигидан огоҳлантириб, Туркияда олиб қолади.

2022 йилнинг сентябрида Умар Малайзияга борганда «Моссад» томонидан ўғирлаб кетилади. Бундан хабар топган турк махсус хизматлари малайзиялик ҳамкасблари билан ҳакер ушлаб турилган уйга ҳужум қилиб уни қутқаришади. 32 ёшлик ҳакер ҳозир Туркияда хавфсиз жойда экани айтилмоқда.

Фото: «Sabah»

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Исроилнинг ядро қуролига эгалигини стратегик муаммо деб билади. Унинг таъкидлашича, Исроил Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага қўшилмаган, бироқ бу унинг ядровий салоҳиятини ривожлантиришига тўсқинлик қилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг