Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Буюк Британиянинг янги элчисини қабул қилди
28 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Тимоти Торлотни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама муносабатларнинг динамик характери ва Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг 9-12-июл кунлари Лондон шаҳрига қилган ташрифининг самарали якунлари мамнуният билан қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter