Светофорларда тўртинчи чироқ пайдо бўлиши мумкин. Нега керак?
АҚШнинг Шимолий Каролина университети мутахассислари светофорларда тўртинчи чироқни ўрнатишни таклиф қилишди. Бу одатий (ҳайдовчили) машиналар ва автопилотли (ҳайдовчисиз) машиналар ҳаракатланишини тартибга келтириш учун керак, дейишмоқда.
Олимлар ўтказган тадқиқотда аниқланишича, йўлларда автопилотли машиналар кўпайиб бориши баробарида, тиқинлар («пробкалар») ҳосил бўлиши эҳтимоли ошади. Айни шу муаммони юмшатиш учун муҳандислар светофорда қўшимча тўртинчи сигнални ишга туширишни таклиф қилишмоқда.
Тўртинчи чироқ машиналар оқимида автопилотли машиналар муайян фоизга етганида фаоллашади. Яъни бу билан инсон-ҳайдовчиларга ҳам худди автопилотли машиналар каби ҳаракатланиш учун сигнал берилади.
Бир қарашда оддийгина ушбу ечим йўлларда тиқинлар сонини ҳамда ёнилғи сарфини камайтириши таъкидланмоқда. Буни исботлаш учун муҳандислар йўлдаги вазиятни моделлаштириб, светофорнинг тўртинчи чироғи ўрнатилса қандай натижа беришини кўрсатишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter