«Светофорларни хусусийлаштириш» ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда эндиликда жисмоний ёки юридик шахслар, ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига хат билан мурожаат этган ҳолда, ўзлари истаган жойда светофор ўрнатишлари мумкин бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.
ИИВ ЖХД ЙҲХХ берган расмий муносабатга кўра, бу каби хабарлар асоссиз ва тадбиркорлар светофорларни ўзбошимчалик билан ёки қандайдир рухсат асосида ўрнатиш ваколатига эга эмаслар.
«Йўл ҳаракатини тартибга солиш воситаларини ўрнатиш вазифаси масъул идора ва ташкилотлар зиммасига аниқ юклатилган бўлиб, исталган жисмоний ёки юридик шахслар бундай воситаларни ўзбошимчалик билан ёки қандайдир рухсат асосида ўрнатиш ваколатига эга эмаслигини маълум қиламиз», – дейилади расмий муносабатда.
Қайд этилишича, бу борадаги нормалар «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-348-сон Қонунининг 7, 9 ва 10-моддаларида, шунингдек, Йўл ҳаракати қоидалари 4-бандининг иккинчи хатбошисида белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, МЖтКнинг 147-моддасида йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузишга нисбатан жарималар белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter