Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда қўлга олинган шахсга ҳукм ўқилди

Сурхондарёда қўлга олинган шахсга ҳукм ўқилди

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида «Ҳизб ут-таҳрир» аъзоси 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил март ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган «Ҳизб ут-таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти тарафдори — 1981 йилда туғилган Алимов Ботир Хуррамович ушланган.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, Алимов Facebook ва «Одноклассники» ижтимоий тармоқларида «Охират ҳисоби» номли профили орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиб, виртуал дўстларига «Ҳизб ут-таҳрир»нинг аудио-видеоматериалларини тарқатиб келган.

Унинг жиноий ҳаракатлари айни пайтда Польшада яшириниб келаётган, халқаро қидирувда бўлган шахслар томонидан бошқарилган.

Июль ойида иш жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди томонидан кўриб чиқилиб, у 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг