Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда қочоқлар лагери қурилгани маълум бўлди

Сурхондарёда қочоқлар лагери қурилгани маълум бўлди

Ўзбекистон ҳукумати Сурхондарёда чодирлар шаҳарчасини ташкил этди, у ерда Афғонистондан келган 100 дан ортиқ қочқинлар жойлаштирилди. Sputnik Uzbekistan 650 нафар афғон аскари чегарадаги ҳарбий полигон яқинидаги ковид-марказига жойлаштирилгани ҳақида хабар бермоқда.

Ўзбекистон Афғонистон билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги чодирли лагерга 100 дан ортиқ афғонистонлик қочқинларни жойлаштирди. Бу ҳақда «Газета.uz» га лагердаги тиббий марказда ишлайдиган шифокорлардан бири хабар берди.

Sputnik Uzbekistan маълумотларига кўра, қочқинлар сони 150 га яқин, улардан 17 нафари аёллар ва болалар.

Жойлаштиришдан олдин уларнинг барчаси коронавирус инфекциясига текширилган — вирусни юқтирганлар аниқланмаган. Бундан ташқари, агентлик хабарига кўра, Ўзбекистонга самолёт орқали келган 650 га яқин афғон ҳарбийлари маҳаллий ҳарбий полигон яқинидаги ковид-марказида вақтинча жойлаштирилган.

Яқинда Бош прокуратура 585 нафар (умумий 669 киши) қуролланган афғон аскари бўлган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт мамлакат ҳаво ҳудудини кесиб ўтгани ҳақида хабар берган ва кейинчалик ушбу хабарни охиригача тасдиқланмаган деб атаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг