Сурхондарёда ҳайдовчилардан 1 миллиард 200 миллион сўмдан зиёд жарима ундирилди
Сурхондарё вилоятида Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида қарздор ҳайдовчиларни аниқлаб, мавжуд қарздорликни ундиришга йўналтирилган махсус рейд ўтказилмоқда, деб ёзмоқда «ЎзА».
Термиз шаҳрида ташкил этилган тадбирда «AUTOCON» махсус аппарати ёрдамида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, белгиланган жарималарни муддатида тўламаган 80 дан ортиқ ҳайдовчи аниқланиб, жойида қарздорликни ундириш чораси кўрилди.
Қарзини тўлаш имконияти бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.
– Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ 60 кун муддатда жарималарни тўламаслик транспорт воситасини жарима тўлагунга қадар жарима майдонига қўйишга асос бўлади, – дейди Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси катта инспектори Қобилжон Турсунов. – Жорий йилнинг ўтган даврида бошқарма ва бўлимлар иш юритувига автотранспорт воситаларини бошқариш билан боғлиқ 15 минг 700 дан ортиқ маъмурий жарималарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушди.
Ҳозиргача 13 мингдан ортиқ қоидабузар ҳайдовчидан 1 миллиард 200 миллион сўмдан зиёд жарима маблағи ундирилди.
Вилоятда қўшма рейд давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter