Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда «ГАИ»га пора таклиф қилган фуқаро судланадиган бўлди

Сурхондарёда «ГАИ»га пора таклиф қилган фуқаро судланадиган бўлди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида ИИБ йўл-патруль хизмати ходимига пора берган фуқаро қамоққа олинганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Аниқланишича, жорий йил 25 январь куни Термиз шаҳар «Мангузар» маҳалласи ҳудудида жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жарима майдончаси ёнида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Л.Ж. ушбу куни ЙПХ инспектори О.А. томонидан, ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомани бекор қилиш ва Термиз шаҳар йўл ҳаракат хавфсизлик бўлими жарима майдончасида вақтинча сақланаётган «Кобалт» русумли автотранспорт воситасини чиқариб бериши эвазига ЙПХ ходимига 2 млн. сўм миқдорида пулни пора тариқасида берган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тезкор ходимлари томонидан ҳолислар иштирокида ашёвий далиллар билан ҳодиса жойида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 27 январда фуқаро Л.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

ШУнингдек, содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги ва муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари Термиз шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг