Супертайфун: Хитойда бир миллиондан ортиқ киши эвакуация қилинди
Хитойда қарийб бир миллиондан ортиқ аҳоли мамлакат шарқига бостириб келган «Лекима» супертайфуни туфайли эвакуация қилинди, дея хабар берди 10 август куни «Синьхуа» ахборот агентлиги.
Нашр маълумотига кўра, бу мазкур мавсумдаги тўққизинчи тайфун. У кеча кечқурун Чжэцзян провинциясидаги Вэньлинь уезди қирғоқларигача етиб борган ва шамолнинг максимал тезлиги 52 м/с.ни ташкил этган.
«Лекима» супертайфуни оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, яна 16 киши бедарак йўқолди, деб хабар қилди Хитой марказий телевидениеси.
Хитой Марказий метеорология хизмати жума куни эрталаб супертайфун яқинлашиб келаётганини маълум қилганди.
Ҳозирча энг кўп талафот Чжэцзян провинциясида қайд этилмоқда.
Ушбу ҳудудда қарийб 3 миллион киши зарар кўрган, 750 минг киши бошқа жойга кўчирилган. Табиий офат 200 дан ортиқ бинони вайрон қилган, яна 3 200 таси турли даражада зарар кўрган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter