Суд «*** *****» белгили ёзувни кўтариб чиққан намойишчига жазо тайинлади – Москва
Москванинг Тверской туман суди намойиш иштирокчиси Дмитрий Резниковни «*** *****» белгиси туширилган қоғоз кўтариб чиққани учун Россия қуролли кучларини обрўсизлантириш моддаси бўйича 50 минг рубл жаримага тортди.
Резников 13 март куни ҳибсга олинган. У бир кишилик пикетда учта ва беш юлдузни кўрсатадиган плакат билан қатнашган.
Маълумотларга кўра, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён хавфсизлик кучлари Россияда намойишларга чиққан 15 мингдан ортиқ кишини ҳибсга олишган.
Шу йилнинг 4 март куни Россия президенти Владимир Путин Россия қуролли кучлари ҳақида «фейк» тарқатиш ва уларни обрўсизлантириш учун жазоловчи қонунни имзолади.
Унга кўра, маъмурий жавобгарлик белгиланганда максимал жарима 100 минг рублни ташкил этади, жиноий жавобгарликка тортилганда эса 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter