Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ тизимида янги тайинлов амалга оширилди

ССВ тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Ҳасанов Улуғбек Сайдакрамович Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази директори этиб тайинланди.

Улуғбек Ҳасанов 1994 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт инстиутини тамомлаб, ушбу олийгоҳнинг клиник ординатура, аспирантура босқичларида ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг докторантура йўналишида таҳсил олган.

Турли йилларда 1-Тошкент давлат тиббиёт институти оториноларингология ва стоматология кафедраси ассистенти, Тошкент тиббиёт академияси оториноларингология ва стоматология кафедраси ассистенти, доценти, кафедра мудири бўлиб ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори У.Ҳасанов тайинловга қадар Тошкент тиббиёт академияси оториноларингология ва стоматология кафедраси профессори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг