СҚБ талабаларга имтиёзли шартларда таълим кредитлари ажратади
«Ўзсаноатқурилишбанк» янги ўқув йилидан бошлаб мамлакатимиздаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган талабаларига имтиёзли шартларда таълим кредитлари ажратади.
Қиз ва аёллар учун кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитларини молиялаштириш жамғармаси томонидан тўланади.
• Кредитнинг максимал миқдори – шартнома қиймати миқдорида
• Кредит муддати – тиббиёт олий ўқув юртлари ўқиш муддатини ҳисобга олган ҳолда 11 йил (жами 14 йилгача)
• Имтиёзли давр – тўлиқ ўқиш муддати + 6 ой
Кредитнинг асосий қисмини имтиёзли давр тугаганидан кейин етти йил ичида тўлаш мумкин.
Талабаларнинг оила аъзолари ва доимий даромадга эга бўлган бошқа қарз олувчилар кредитни расмийлаштириш ва тўлашда иштирок этишлари мумкин.
Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестрига киритилган оиладаги хотин-қизлар учун гаров ва кафолат талаб қилинмайди.
Барча керакли маълумотлар www.sqb.uz сайтида
Мутахассис маслаҳати: 712004343 ёки 1180
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter