Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

SQB сайёҳлик бизнеси учун кредитлар таклиф этади

SQB сайёҳлик бизнеси учун кредитлар таклиф этади

Ўзсаноатқурилишбанк туризм соҳасида бизнес бошламоқчи бўлган аҳоли вакиллари ҳамда тадбиркорлар учун алоҳида кредит маҳсулоти тақдим этмоқда.

Кредитлар қайси туризм йўналишларига ажратилади?

- Меҳмонхона, меҳмон уйлари, хостеллар;
- миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўкони;
- умумий овқатланиш, ресторан ва кафетерийлар;
- боулинг ҳамда ҳордиқ чиқариш марказлари;
- туристик кўнгилочар масканлар;
- авиакасса, туроператор ва турагент хизмати.
- Лойиҳалар қандай мезонлар асосида сараланади?
- Лойиҳа жойлашувидаги ҳудуднинг ихтисослашуви;
- транспорт қатнови мавжудлиги;
- ҳудуддаги рақобат даражаси;
- тарихий обидаларнинг мавжудлиги.

Кредит шартлари

Миллий валютада:

- Кредит максимал миқдори: 5 млрд. сўмгача;
- Кредит муддати: 5 йилгача;
- Имтиёзли давр: 12 ойгача;
- Кредит фоизи: йиллик 22,5 фоиздан (ҳисобланган фоизларнинг 4,5 фоизи Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилади).

Бошқа шартлар: лойиҳада мижознинг ўз улуши камида 30 фоиз бўлиши лозим.

Хорижий валютада:

- Кредитнинг максимал миқдори: 750 минг АҚШ долларигача;
- кредит муддати: 5 йилгача;
- имтиёзли давр: 12 ойгача;
- кредит фоизи: йиллик 11 фоиздан;

Бошқа шартлар: лойиҳада мижознинг ўз улуши камида 30 фоиз бўлиши лозим.

Маълумот учун: Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ички туризмни ривожлантиришга оид лойиҳаларни молиялаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида туризм бизнеси билан шуғулланаётган тадбиркорларга банк томонидан 830 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилиб, 1 650 га яқин янги иш ўрни яратилди.

Мутахассислар маслаҳати: 712004343; 1180

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг