Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Спортни ёқтирмайсиз, бироқ соғлом бўлишни истайсиз. Унда бу маслаҳат сиз учун

Спортни ёқтирмайсиз, бироқ соғлом бўлишни истайсиз. Унда бу маслаҳат сиз учун

Фото: Medical Xpress

Эпидемиолог профессор И-Мин Лининг айтишича, соғлом бўлиш учун спорт билан шуғулланиш шарт эмас, исталган жисмоний фаоллик кифоя. Асосийси — жуда кўп энергия сарфлаш ва кўп ҳаракатланиш.

Саломатликни яхшилаш учун қанча ҳаракатланиш керак? Жавоби битта: қанча кўп бўлса — шунча яхши. Исталган жисмоний фаоллик организм учун кони фойда.

Қолаверса, жисмоний фаолликдан мақсад нималигига ҳам кўп нарса боғлиқ. Бировлар шунчаки жисмонан яхши ҳолатда бўлишни, яна айримлар озишни, кимдир эса турли касалликларга йўлиқмасликни хоҳлайди. 

«Агарда сиз узоқ вақт кам ҳаракатланган бўлсангиз, унда жисмоний фаолликни секин-аста, босқичма-босқич ошириб боринг», деб тавсия қилди Салемдаги Сполдинг амбулатория маркази шифокори Кристина Ружери.

Одатда жисмоний тарбияга ҳафтасига 5 марта 30 дақиқадан вақт ажратиш тавсия қилинади. Бироқ кунига 10 дақиқа пиёда юриб, қолган 20 дақиқани машқларга ажратса ҳам бўлаверади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг