Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари соғлиқни сақлаш тизимига «сафарбар қилинди»
Ўзбекистон президентининг 3 июлдаги қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазири раҳбариятида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилгани ҳақида хабар бергандик.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Азизов Абдулла Абдисаломович ҳам тайинланди.
А.Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.
Шунингдек, Даниянинг Орхус университети магистратурасини, Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган.
Тайинловга қадар 2006 – 2019 йилларда Данияда қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган. 2019 йил сентябр ойидан айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter