Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соч тўкилишига қарши иккита табиий восита топилди

Соч тўкилишига қарши иккита табиий восита топилди

Фото: Shutterstock

Япониянинг Rohto Pharmaceutical Co фармацевтика компанияси олимлари филодендрон пўстлоғи ҳамда мандариннинг қуритилган пўчоғидан тайёрланган экстрактлар эркакларда соч тўкилишига қарши самара беришини аниқлашди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

Олимлар лаборатория шароитида ўсимликлар асосидаги қатор қўшимчаларни синовдан ўтказишди ва филодендрон пўстлоғи ҳамда чинпи цитруси пўчоғидан тайёрланган экстрактлар соч фоликуллаларида PlGF даражасини мос равишда 2,1 ва 2,2 баравар оширишини аниқлашди.

PlGF — дермал сўрғичлар ҳужайралари томонидан ишлаб чиқилувчи оқсил. У қуйи соч илдизларида сочларнинг шаклланишида асосий ролни ўйнайди.

Филодендрон — Осиёнинг тропик ўлкаларида ўсувчи дарахт. Чинпи — қуёшда қуритилган мандарин пўчоғи, Хитой халқ табобатида кўп қўлланилади.

Япон олимлари келгуси босқичда шу натижалар асосида ҳам эркаклар, ҳам аёлларда соч тўкилишига қарши дори-дармонлар ишлаб чиқаришмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг