Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Колумбияда даҳшатли портлаш: 20 киши ҳалок бўлди, яна 7 киши ёниб кул бўлгани айтилмоқда (Фото)

Колумбияда даҳшатли портлаш: 20 киши ҳалок бўлди, яна 7 киши ёниб кул бўлгани айтилмоқда (Фото)

Фото: «Xakac.info»

Колумбияда бензин ташувчи автоцистерна портлаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 20 нафарга етди – яна ўн киши сешанба ва чоршанба кунлари ҳудуддаги шифохоналарда вафот этишган, етти киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда, тахминларга кўра, улар ҳодиса жойида ёниб кул бўлишган, дея маълум қилган маҳаллий ОАВ.

«Ҳукуматнинг сўнгги хабарларига кўра, Магдаленанинг Тасахера туманида «Сьенага — Барранкилья» магистраль йўлининг четида юк машинаси портлаб кетган. Бунинг оқибатида куйиш жароҳатларидан 20 киши ҳаётдан кўз юмган», — деб ёзган «Tiempo» нашри.

Душанба куни Колумбия шимолидаги Пуэбловьехо муниципалитетида «бензовоз» ағдарилиб кетган. Канистр кўтарган оломон автоцистерна атрофида тўплана бошлаган, бирдан портлаш содир бўлган.

Нашрнинг хабарига кўра, 20 киши вафот этган, танасининг 80-90 фоизи куйиб қолган 39 нафар киши Вальедупар, Барранкилья ва Богота шифохоналарига ётқизилган, 7 кишидан дарак йўқ. Улар портлаш натижасида ёниб кетгани тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг