Сирдарёга янги прокурор тайинланди

Адлия маслаҳатчиси Санжар Мавлонов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Санжар Мавлонов тайинловга қадар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Сирдарё вилоятининг аввалги прокурори кеча Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter