Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода 10 миллион сўмга «тушган» истеъмолчининг пули қайтарилди

Бухорода 10 миллион сўмга «тушган» истеъмолчининг пули қайтарилди

Фото:«Xabar.uz»

Қоровулбозор туманида яшовчи Нодир Раҳимов Ғиждувон туманида фаолият кўрсатувчи тадбиркор Савриев Александр Искандаровичдан 2017 йилда 10 000 000 (ўн миллион) сўмга иситиш қозони сотиб олган.

Нодир Раҳимов иситиш қозони сифатсизлиги туфайли 2018 йил бошларида уни қайтариб берган, аммо товар учун тўлаган пулини қайтариб олишда муаммоларга дуч келган. Бир йил сарсон бўлиб, пулини қайтариб ололмагач, 2019 йил 29 март куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ўрганиш жараёнида тадбиркорга қонун доирасида савдо қоидалари ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Натижада 10 000 000 сўм накд пул истеъмолчига қайтариб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг