Шиппаклари тиллодан: Ўшда тақинчоқларни пойафзалида яширган ўзбекистонликлар ушланди
Ўш аэропортида икки нафар ўзбекистонлик аёл 93 минг долларлик қийматдаги тилла тақинчоқ контрабандаси билан қўлга олинди.
Истанбулдан учган К.М. ва Т.Г.Ш. текширув жараёнида пойафзаллари ичига 179 дона тилла занжир ва 52 дона билакузукни моҳирлик билан қадоқлагани фош бўлган. Жами тақинчоқларнинг вазни 2 килограмм 406 грамм экани аниқланган.
Қирғизистон божхона хизмати сайтида ёзилишича, ўзбекистонликлар оёғи остида келтирилган олтин пробаси — 585.
Ўзбекистонлик аёллар, жиноят иши Қирғизистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши учун Ўш вилояти прокуратурасига олиб борилган.
Жорий йил ўтган ойларида Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғлаб турган тўртта ер ости йўли топилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter