Шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келади — Ўзгидромет
Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 6-8 декабрь кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республика шимолида эртага 7 декабрь куни баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 2-7 даража илиқ, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.
8 декабрда республика ҳудудига шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Ҳаво ҳарорати 8 декабрда кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқни, шимолда кечаси 5-10 даража совуқни, кундузи 2-7 даража совуқни ташкил этади.
8 декабрда республика бўйича баъзи жойларда қор ёғади.
Айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Баъзи жойларга туман тушади.
Пойтахтимизда 6-7 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с теликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундуз кунлари 2-5 даража илиқ бўлади.
8 декабрда кучсиз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-4 даража совуқ бўлади.
Келгуси ҳафтанинг бошида Ўзбекистон бўйича ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача (Тошкентда 6-8 даража совуққача), шимолда 13-18 даража совуққача пасайиши кутилмоқда. Кундуз кунги ҳарорат деярли ўзгармайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter