Шифокорларга кўча тозалатган раҳбар жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқ орқали «Шифокорларни қадрига етмаган юрт!» сарлавҳаси остида чиқарилган видео бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар беришича, жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси 55-сонли оилавий поликлиникаси раҳбари томонидан 7 нафар ходимни поликлиника ҳудудини тозалаш ишларига мажбуран жалб этган.
Шу сабабли, поликлиника раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1 қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter