Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокорлар 30 млрд. сўмни «еб юборгани» айтилди

Шифокорлар 30 млрд. сўмни «еб юборгани» айтилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсида соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупция ҳолатлари ҳақида гапирган.

Давлат раҳбарининг айтишича, 2020 йилнинг ўзида тизимда 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинган ва айбдорлар қонуний жазога тортилган.

«Шу боис бепарволикка, лоқайдликка берилишга асло ҳаққимиз йўқ. Коронавирус ҳали ҳам ёнимизда, биз билан бирга яшамоқда. Шунинг учун мамлакатимизда тегишли тиббиёт марказлари, дори-дармон ва ҳимоя воситаларининг етарли захираси шакллантирилди. Ҳудудларда 60 та кислород станциясини ишга тушириб, реанимация ва интенсив даволаш бўлимларини кислород билан узлуксиз таъминлаш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда», деди президент.

Шавкат Мирзиёев халққа мурожаат қилиб, бу хавфли касалликка қарши эмлаш тадбирларида фаол иштирок этишга чақирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг