Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди

Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари пора олаётганида қўлга тушди.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари маҳаллий фермер хўжалиги раҳбарининг ишончига кириб, унинг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн сўм пора талаб қилиб, шундан 7 млн сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter