Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор умрни узайтирувчи маҳсулотни маълум қилди

Шифокор умрни узайтирувчи маҳсулотни маълум қилди

Фото: «Zsoborkem.cerkov.ru»

Россиялик фитотерапевт ва биология фанлари номзоди Михаил Лушик асални умрни узайтирувчи маҳсулот деб атади ва унинг шифобахш хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда «Вечерняя Москва» хабар бермоқда.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, асалнинг шифобахш хусусиятлари кўп жиҳатдан унинг қандай ингредиентлардан тайёрланганига боғлиқ. Мисол учун, жўка асали шамоллашдан тезроқ тузалишга ёрдам беради. Aкация асали эса паст гликемия индексига эга. Шу боис уни диабетга чалинганлар ҳам бемалол ейиши мумкин.

Ҳар хил ингредиентларнинг организмга таъсири турлича бўлишига қарамай, шифокор асалнинг одамлар учун фойдали эканлигини таъкидлайди. Маҳсулот жигар, юрак ва асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, у қон томирларида атеросклероз ривожланишига тўсқинлик қилувчи антиоксидантларга бой.

«Aсалдан ташқари, асалари уяси ҳам организмга ижобий таъсир кўрсатиши исботланган. Мумкатаклар ошқозон бузилишини даволашда қўлланилади. Бундан ташқари, асаларилар ишлаб чиқарувчи барча маҳсулотлар умрни сезиларли даражада узайтиради», — деди Михаил.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг