Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асал маҳсулоти болалар боғчаларининг кунлик таомномасига киритилади

Асал маҳсулоти болалар боғчаларининг кунлик таомномасига киритилади

2023 йил 1 сентябрдан мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва шифохоналардаги беморларнинг кунлик истеъмол рационига асал маҳсулотини киритиш масаласи кўриб чиқилади.

Бу ҳақда Ҳукуматнинг жорий йил 12 июндаги тегишли қарорида белгилаб қўйилмоқда.

Қарорга кўра, ҳар йили 1–10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Асал байрами” ва “Асаларичилик маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси ўтказиб борилади.

Асаларичилик субъектларининг “Апимондия” халқаро асаларичилик уюшмалари федерацияси томонидан ташкил қилинадиган кўргазма ва конференцияларда доимий иштирок этишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Шунингдек, 2023 йилда 200 минг гектар майдонда пахта ҳосилдорлигини ошириш учун ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникаси қўлланилади.

Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида Наманган ҳамда Фарғона вилоятлари тажрибаси асосида Асаларичилик саноат марказлари ташкил этилади.

2024 йилдан эса интенсив мевали боғларда асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллаш чоралари кўрилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг