Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Умрни узайтирувчи восита топилди

Умрни узайтирувчи восита топилди

Окленд университети олимлари ҳаётни узайтирувчи моддани топдилар. Ушбу препарат қўлланган сичқонлар шерикларига қараганда ўртача ўн фоизга узоқроқ яшаган. Тажриба натижалари Nature Aging журналида эълон қилинди.

Тажриба давомида олимлар ўртача ёшдаги (тахминан бир йил) иккита сичқонни ўрганишди. Рационга дастлаб мутахассислар 20 йилдан ортиқ вақт давомида изланаётган дори — «алпелисиб»ни киритилган. Ушбу препарат саратон касаллигини даволашда самарали бўлиши мумкин. Лаборатория ҳайвонларининг иккинчи гуруҳи шунчаки назоратда сақланди ва одатдагидек озиқлантирилди.

Соғлом сичқонларда «алпелисиб»дан узоқ муддатли фойдаланиш уларнинг умр кўриш давомийлиги уч йилгача, яъни тахминан ўн фоизга ошишига олиб келди. Сезиларли натижаларга қарамай, тадқиқотчилар ҳали ҳам одамларда препаратни қўллашга шошилилишмаяпти, чунки ушбу модда билан озиқланган ҳайвонларда суяк массасининг камайиши каби салбий белгилар ҳам кузатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг