Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар 2025 йилда инсониятга хавф солаётган қандай офатларни башорат қилмоқдалар?

Олимлар 2025 йилда инсониятга хавф солаётган қандай офатларни башорат қилмоқдалар?

фото: интернет, очиқ манба

Ер иситмалаётганга ўхшайди. Эҳтимол, қуёш фаоллигининг ошиши ва антропоген омил унга салбий таъсир кўрсатмоқда. Олимлар хавотирда: сайёра бизга жиддий белги бериб, яқинлашиб келаётган офатлардан огоҳлантирмоқда, деб ёзмоқда ўз таҳлилларида Life.ru нашри.

Қуёш бўронлари

2025 йилда қуёш фаоллигининг 11 йиллик цикли тугайди. Аммо енгил нафас олишга эрта. Бизнинг юлдузимиз яна бир циклга эга – у «Хейл цикли», деб аталади ва 22 йил давом этади. Америкалик гелиофизик Скотт Уилям Макинтош таъкидлаганидек, бу вақтда Ер атмосферасининг юқори қатламларида геомагнит фаоллик яна 50% га ошади. 2024 йилда ҳатто Россиянинг жанубида ҳам кузатилган қутб ёғдулари эсингиздами? Улар келаси йил янада ёрқинроқ бўлади.

Гап шундаки, «Хейли цикли» давомида бизнинг юлдуз магнит қутбларини икки марта ўзгартиради.

Бу вақтда Қуёшда кўпроқ «доғлар» пайдо бўлади, яъни қуёш «шамоли» манбалари булар зарядланган зарралар оқимидир.

Қуёш бўрони сунъий йўлдошлар, космик кемалар, алоқа ва интернет учун хавф туғдиради.

Инсоният XXI асрда Ер орбитасида 10 000 дан ортиқ сунъий йўлдошлардан фойдалангани сабаб, 2025 йилда у ҳалокатли алоқа носозликларига дуч келиши мумкин. Сунъий йўлдошлар том маънода осмондан «тушади». Тиктокни томоша қиладиган одам учун бу муҳим эмас, лекин дунёнинг нариги томонидаги нейрохирург операция қилган бемор учун бу хавфли бўлиши мумкин.

Вулқон

НАСА мутахассисларининг ташвишли тахминларига кўра: Қуёшнинг доғлари фаоллиги 25 йиллик чўққисига етган. Бу Ерда вулқонлар уйғонадиган вақтдан дарак. Ҳозиргача барча вулқондан кейинги қишлар шу йилларда содир бўлган. Масалан, 1816 йилда Тамбора тоғидаги вулқон отилиши Баварияда ёз ўрталарида қор ёғишига сабаб бўлган, АҚШда ёзда жуни қирқилган қўйлар музлаб нобуд бўлган. Агар бу келгуси йил содир бўлса баъзи мамлакатлар иқтисодини том маънода ўлдириши мумкин.

Вулканологлар аллақачон Аляскадаги Эжикумбе, Индонезиядаги Анак-Каракатау ва Камчаткадаги Шевелуч вулқонлари фаоллашаётганини айтишмоқда. Ва ҳатто Ахай тоғи ҳудудида фаоллик излари аниқланди – бу Тинч океанидаги энг катта сув ости вулқони. У Мариана ороллари яқинида жойлашган. Агар у отилишни бошласа қирғоқда катта сув тошқини содир бўлади.

Яна бир нохуш хабар, олимларнинг фикрича, 2025 йил февраль ойида Туркияда кучли зилзила содир бўлади.

Тўфон

Америка  климатологлари фикрича, 2025 йил жуда иссиқ бўлади, гарчи Эл Нино пасайган бўлса ҳам. Бу музликларнинг эриши ва Дунё океанидаги сув даражасига таъсир қилади. Американинг 32 та шаҳри тошқин ҳудудида бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Буларга Бостон, Нью-Йорк, Атлантик Сити, Маями, Ню-Орлеан, Луизиана, Ричмонд, Оклахома, Сан-Франциско, Санта Круз, Лонг-Бич ва Сан-Диего киради. Океаннинг кўтарилишининг энг даҳшатли оқибати тупроқнинг чўкиши, кўп қаватли бинолар ва ҳимоя тўғонларининг қулаши хавфи бўлади.

Музликларнинг эриши туфайли Ҳимолойнинг бутун ҳудудлари сув тошқини хавфи остида қолади. Ҳиндистон, Непал, Хитой ва Бутанга ҳалокатли сув тошқинлари таҳдид солади. Музлаган кўллар, айниқса хавфли бўлиши мумкин. Эриган сув билан тўлган бу кўллар  ҳалокатли сел оқимларини келтириб чиқаради. Ғарбий Ҳимолой, Қоракорам, Марказий Осиё ва Перуда сел хавфи юқори. Бу ҳақда UNIGE Экология институти олимлари огоҳлантирмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, музлаган кўлларнинг портлаши ички тўфонни келтириб чиқаради, бу эса океан тўфонидан кам эмас. Қолаверса, 2025 йилда 15 миллионга яқин одам хавфли ҳудудларда истиқомат қилади.

Ёнғин

Ўрмон ёнғинлари майдони доимий равишда ўсиб бормоқда ва олимларнинг фикрига кўра, 2050 йилга келиб уларнинг майдони учдан бирга ошади. 2025  йилнинг иссиқ келиши ва  кузатиладиган момақалдироқлар АҚШ, Испания, Канада, Франция ва ҳатто Россияда жуда кўп муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Атлантика океани устидаги довуллар

2025 йилда бўронлар учун асосий саҳна Атлантика бўлади. Довуллар мавсуми келгуси йилнинг июнь ойида бошланади ва 30 ноябрда тугайди. Умуман олганда, олимлар 21та довулни башорат қилмоқдалар, улардан иккитаси ҳалокатли бўлади.

Бўронлар Хитой, Ветнам ва Ҳиндистон қирғоқларига таҳдид солади. Олимларнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда довуллар пайдо бўладиган ҳудуд кенгаймоқда. Пекин ёки Нью-Йорк аҳолиси яқин йилларда довул хавфидан доимо огоҳ бўлишларига тўғри келади. Россияда Қора денгиз соҳиллари ва Шимолий Кавказ шаҳарлари хавфли ҳудудга айланиш эҳтимоли бор.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг