Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Табиий офатлардан энг кўп жабр чеккан мамлакатлар маълум бўлди

Табиий офатлардан энг кўп жабр чеккан мамлакатлар маълум бўлди

Фото: Fireman.club

Иқлим ўзгаришлари туфайли юзага келган оғир об-ҳаво шароитлари 2014 йилдан буён қатор мамлакатлар иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатди, деб ёзмоқда The Guardian.

Нашрга кўра, сўнгги 10 йилда табиий офатлардан энг кўп иқтисодий зарар кўрган мамлакатлар қуйидагилар:

  • АҚШ — 935 млрд доллар;
  • Хитой — 268 млрд доллар;
  • Ҳиндистон — 112 млрд доллар.

Кейинги ўринларда: Германия, Австралия, Франция ва Бразилия.

Ноқулай об-ҳаво 10 йилда жаҳон иқтисодиётига 2 трлн доллар қийматида зарар етказди. Шундан 451 миллиард долларлик зарар сўнгги икки йилга тегишли. Экспертлар 4 мингдан ортиқ сув тошқинлари, қурғоқчиликлар ва бошқа об-ҳаво инжиқликларини таҳлил қилиб, ушбу хулосага келишди.

Шундан келиб чиқиб, Халқаро савдо палатаси давлатлар етакчиларини иқлим ўзгаришлари бўйича лойиҳаларга кўпроқ сармоя киритишга чорламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг