Асал енг, касал бўлмайсиз...
Пойтахтимиздаги «Анҳор-Локомотив» боғи ҳудудида «Асал байрами» ва асаларичилик маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
10 декабргача бўладиган «Асал байрами»да Республикамизнинг барча ҳудудларидан 400 дан ортиқ асаларичилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектлар ҳамда қўшни давлатлардан келган асал етиштирувчилар иштирок этишмоқда. Улар орасида Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан келган вакиллар бор.
Кўргазмада асалнинг 10 дан ортиқ тури ва асаларичилик маҳсулотларини намойиш этиляпти.
Шуни айтиб ўтиш керакки, сўнгги 5 йил ичида асал ишлаб чиқариш 17 минг тоннадан 35 минг тоннага етказилди. Асаларичилик билан шуғулланадиган субъектлар сони ҳам бугунги кунга келиб 40 мингдан зиёдни ташкил этади.
Ҳақиқий асалдан татиб кўриш ва тоғ асали ҳамда бошқа ўсимликлар гулларидан олинган асалларнинг бир-биридан ўзгача таъмини ҳис қилмоқчи бўлсангиз «Асал байрами»га ташриф буюринг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter