Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор тишлар учун энг зарарли бўлган маҳсулот номини айтди

Шифокор тишлар учун энг зарарли бўлган маҳсулот номини айтди

Мунтазам конфетлар истеъмол қилиш тишлар учун энг зарарли бўлиши мумкин. Бу ҳақда стоматолог Вячеслав Минко маълумот берди. 

Шифокорнинг сўзларига кўра, конфет сўришда шакар моддаси узоқ вақт давомида тишларга зарарли таъсир кўрсатади.

«Агар сиз карамелларни тишласангиз, ўткир қирралари милкларингизни шикастлаши ёки эмални тирнаши мумкин. Ёнғоқлар, уруғлар, кракерлар, қуритилган мевалар эмалга зарар этказиши мумкин», - деб тушунтирди шифокор.

Шакарли газланган ичимликлар ҳам тишларга зарарли. Аммо уларни найча орқали орқали ичсангиз, зарари камроқ бўлади.

Бундан ташқари, янги сиқилган шарбатлар ва цитрус мевалари тиш эмалига фойдали эмас, чунки улар таркибида жуда кўп кислоталар мавжуд. Шифокор, шунингдек, кофени ортиқча истеъмол қилишдан огоҳлантирди, деб ёзади News.ru.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг