Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AҚШда байрам: болаларга игнали ширинликлар берилди

AҚШда байрам: болаларга игнали ширинликлар берилди

Фото: «AP Photo / Sakchai Lalit»

Aмериканинг Огаё штати Фостория шаҳрида Хеллоуин байрамида болалар ичига тикув игналари солинган конфетлар олишди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб РЕН ТВ хабар бермоқда.

«Гарчи бу иккитагина конфет бўлса ҳам, бунга жиддий қараймиз. Болаларга зарар етказишни хоҳлайдиган даражада ақлдан озиш мумкинлигидан ҳайратдамиз», – деди полиция бошлиғи Кейт Лорено.

Полициячилар ота-оналарга маҳаллий шифохонага бориб, болалар олиб келган ширинликларда игна бор-йўқлигини текшириш учун ренгтендан ўтказишни маслаҳат беришди.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ёвуз ниятли кимсани қидирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг