Тирамису «отаси» вафот этди
Италия шимолидаги Тревизо шаҳрида бутун дунёга машҳур кўп қатламли десерт тирамису «отаси» номи билан танилган ресторатор Адо Кампеол 94 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
«Тревизо ўзининг гастрономик тарихи юлдузидан айрилди, энди у осмонларда порлайди», – деб ёзди Facebook Венето вилояти президенти, аввалроқ Тревизо провинциясини бошқарган ва машҳур Alle Beccherie ресторани хўжайини билан яхши таниш бўлган Лука Зайа.
Aйнан шу ресторанда 1970-йилларнинг бошларида тирамису ширинлиги пайдо бўлган, унда маскарпоне пишлоғи, қаҳва, товуқ тухуми, қанд ва савоярди печеньеси мавжуд. Кампеолнинг ўзи бу рецепт унинг рафиқаси Aльба ва ошпаз Роберто Лингуаноттонинг хатоси натижасида туғилганини тан олди. Шунга қарамай, ширинлик тезда бутун Италияда, кейин эса чет элда машҳурликка эришди.
Ширинликнинг номи итальян тилидан «мени юқорига тортинг» деб таржима қилинади. Аммо мажозий маънода «мени кўтаринг» деган маънони англатади. Бу мазали таомнинг тетиклаштирувчи ва озиқлантирувчи хусусиятлари билан изоҳланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter