Шифокор депрессияга олиб келувчи айрим маҳсулотларни санади
Қаҳва ва ширинликларни ортиқча истеъмол қилиш депрессияга олиб келади. Бу ҳақда диетолог Анжелика Дювал маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, шакар танага кирганда, глюкоза даражаси биринчи навбатда тез кўтарилади, кейин эса тушади. Натижада одамнинг кайфияти ўзгаради. Шакарнинг ортиқча бўлиши, шунингдек, асаб тизимининг нормал ишлаши ва яхши кайфиятни сақлаш учун зарур бўлган Б витаминининг етишмаслигига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, шакар танадаги тизимли яллиғланишни қўзғатади, яъни аллақачон мавжуд яллиғланиш жараёнларини ёмонлаштиради.
«Яллиғланиш иштаҳа йўқолиши, уйқусизлик, сурункали чарчоқни келтириб чиқаради. Буларнинг барчаси депрессиянинг бошланишига ёрдам берадиган сабаблардир», дейди диетолог.
Дувалнинг таъкидлашича, табиий шакар мавжуд маҳсулотлар депрессияга сабаб бўлмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter