Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради

Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради

Фото: Xabar.uz

Хитойнинг Хуажун фан ва технология университети олимлари атроф-муҳит ва инсоннинг психологик ҳолати ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлашди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвиш даражасини пасайтиради.

Олимлар Британия биобанки маълумотлар базасида сақланган 409 556 кишининг маълумотларини таҳлил қилишди. Улар яшил ҳудудларнинг респондентларнинг уйларига яқинлигини, фаровонлик, касалхонага ётқизиш ва ўлим ҳақидаги маълумотларни баҳоладилар.

Ҳар бир иштирокчининг уйидаги яшиллик даражаси 300, 500, 1000 ва 1500 метр радиусда баҳоланди. Шундан сўнг олимлар кейинги 12 йил давомида инсоннинг руҳий касалликка чалиниш хавфини баҳоладилар.

Натижалар шуни кўрсатдики, яшил майдонларда узоқ вақт бўлиш депрессия ва ташвишланиш хавфини камайтиради. Олимларнинг фикрига кўра, қулайроқ экологик вазият ва тоза ҳаво муҳим роль ўйнамайди, дея хабар беради Nature Mental Health.

«Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, шаҳар яшил майдонларини кенгайтириш руҳий саломатликни яхшилаши мумкин», деди тадқиқот муаллифлари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг