Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов Жанубий Корея элчисини қабул қилди

Шерзод Шерматов Жанубий Корея элчисини қабул қилди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 15 апрель куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Корея Республикасининг мамлакатимизга яқинда тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ким Хи Сангни қабул қилди.

АКТ вазири элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий қутлаб, келгусидаги ишларида муваффақият тилади.

Учрашув давомида АКТ соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Фото: «Mitc.uz»

Жанубий Корея элчиси Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси ривожига қаратилаётган катта эътибор ва интилишни алоҳида қайд этди. Жумладан, 14 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, 2022 йилдаги вазифалар белгилаб берилган йиғилишни юқори баҳолади.

Икки мамлакатни бирлаштириб турувчи омиллар кўп, Кореяда Ўзбекистон бозорига қизиқиш тобора ортиб боряпти, таъкидлади элчи.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг