Шавкат Мирзиёев хорижда қолиб кетган фуқароларни олиб келишни буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир А.Арипов бошчилигида махсус Республика комиссиясига коронавирус пандемияси туфайли хорижда қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимизни қайтариш бўйича топшириқ берди. Жумладан, юртдошларимизни ватанга қайтариш учун парвозларни ташкил этиш масаласи кўрилади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Комиссия зудлик билан Ўзбекистонга парвоз қиладиган қуйидаги чартер рейслар графигини тузиб чиқди:
- 21 март куни Москва шаҳридан (Россия) соат 03:30да; Дели шаҳридан (Ҳиндистон) соат 17:30да;
- 22 март куни Куала-Лумпур шаҳридан (Малайзия) соат 04.30да; Москва шаҳридан (Россия) соат 05:00да, Истанбул шаҳридан (Туркия) соат 06:00да ва Новосибирск шаҳридан (вақти аниқлаштирилмоқда);
- 23 март куни Сеул шаҳридан (Корея Республикаси) соат 02:00да;
- 24 март куни Джакарта шаҳридан (Индонезия) соат 07:00да;
- 26 март куни Бангкок шаҳридан (Тайланд) соат 01:00да.
Бошқа мамлакатлардан ҳам фуқароларни қайтариш давом эттирилади.
Ўзбекистонга қайтган фуқаролар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter