Шавкат Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари Владимир Путинга Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган фожиа сабаб ҳамдардлик билдирди.
«Сизга, қурбон бўлганларнинг ота-оналари ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этаман ҳамда жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишларини тилайман.
Ушбу мусибатли дамларда Ўзбекистоннинг кўпмиллатли халқи Россия халқи учраган жудоликки қайғудошдир»,- дейилади ҳамдардлик матнида.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозондаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида ўқитувчи ва ўқувчилар қурбон бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter